Маколей Калкин яна Кевин ролида: “Уйда ёлғиз” давом этади!

Disney студияси машҳур «Уйда ёлғиз» (Home Alone) фильмининг янги қисмини ишлаб чиқишни расман бошлади. Хабарларга кўра, томошабинларга Кевин Маккаллистер образи орқали таниш бўлган актёр Маколей Калкин ҳам лойиҳага қайтиши мумкин. У яна бир бор ўзининг машҳур ролини ижро этиши кутилмоқда.
Янги фильмнинг продюсерлари сифатида Сет Роген ва Эван Голдберг иштирок этиши айтилмоқда. Бироқ ҳозирча картинанинг сюжети, суратга олиш ишлари бошланадиган сана ва актёрлар таркиби ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Шунингдек, фильмнинг премьера санаси ҳам ҳозирча эълон қилинмаган. Шунга қарамай, Кевин Маккаллистернинг қайтиши ҳақидаги хабар «Уйда ёлғиз» мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотиши мумкин.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…