«Музлик даври»нинг янги қисми қачон экранларга чиқиши маълум бўлди

Disney компанияси машҳур «Музлик даври» («Ice Age») анимацион франшизасининг янги қисми — «Музлик даври: Қайнаш нуқтаси» («Ice Age: Boiling Point») мультфильмининг расмий трейлери ва постерини тақдим этди. Фильм премьераси 2027 йил 5 февралга белгиланган.
Янги қисмда Мэнни, Сид, Диего, Элли, Бак ва бошқа қаҳрамонлар хавф-хатарларга бой йўқолган дунёнинг илгари кўрилмаган ҳудудларига саёҳат қилади. Бу сафар уларни динозаврлар, вулқонлар ва оқиб турган лава билан тўла саргузаштлар кутмоқда.
Скратнинг саргузаштлари ҳам давом этади. Унга бу сафар Кичкина Скрат ва улкан Юра даври Скрати ҳамроҳлик қилади.
Мультфильмнинг асосий қаҳрамонларига аввалги қисмларда бўлгани каби Рэй Романо, Жон Легуизамо, Денис Лири, Куин Латифа ва Саймон Пегг овоз беради.
Овоз берувчилар таркибига янги актёрлар ҳам қўшилган. Улар орасида Эшли Парк, Жош Пек, Винсент Тонг, Адам Дивайн ва Коко Жонс бор. Эшли Парк Зи, Жош Пек Эдди, Винсент Тонг Креш, Адам Дивайн Жулиан, Коко Жонс эса Пичес образига овоз беради.
Анимацион фильмга аввал «Музлик даври: Бакнинг саргузаштлари» устида ишлаган Жон Донкин режиссёрлик қилган. Фильм Лори Форте томонидан продюсерлик қилинмоқда.
Янги мультфильм 2027 йил 5 февралдан бошлаб фақат кинотеатрларда намойиш этилади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…