Британиядаги 1200 йиллик афсонавий дарахт нобуд бўлди

1 дақиқа ўқиш169
Британиядаги 1200 йиллик афсонавий дарахт нобуд бўлди

Британиядаги энг қадимий ва улкан дарахтлардан бири — Шервуд ўрмони ҳудудида ўсган машҳур Катта эман дарахти қуриб қолди. Мутахассислар унинг ёши қарийб 1200 йилга тенг бўлганини таъкидламоқда.

Экспертлар фикрича, дарахтнинг нобуд бўлишига бир неча омиллар сабаб бўлган. Жумладан, йиллар давомида унинг табиий тузилишига аралашувлар, илдиз атрофи тупроғининг сайёҳлар оқими туфайли зичлашиб кетиши ҳамда кескин иқлим ўзгаришлари, хусусан, 2022 йил ёзида қайд этилган рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат салбий таъсир кўрсатган.

Мазкур эман дарахти афсонавий Робин Гуд номи билан чамбарчас боғлиқ. Ривоятларга кўра, у дарахт танасида замбуруғлар таъсирида ҳосил бўлган улкан ковакда яширинган.

Chigal shox-shabbalar fonida ikki kishi jiddiy qiyofada turibdi.

Дарахтнинг бугунги номи 1790 йилда майор Хейман Рук томонидан ёзилган китобдан сўнг кенг тарқалган. Айнан шу асардан кейин ушбу маскан сайёҳлар эътиборини торта бошлаган.

Маълумотларга кўра, дарахт танаси тарихий ёдгорлик сифатида сақлаб қолинади. У келгусида қўнғизлар, замбуруғлар, қушлар ва бошқа кўплаб тирик мавжудотлар учун табиий бошпана вазифасини бажаради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?