08:05 / 08.02.2018
12 453

Хазал Филиз: “Зайнаб менга шуҳратпарастлик ва тиришқоқлик ўртасидаги фарқни англатди”

Хазал Филиз: “Зайнаб менга шуҳратпарастлик ва тиришқоқлик ўртасидаги фарқни англатди”
“Севги изтироблари” сериалида томошабин нафратини уйғотган яна бир қаҳрамон бу Амирни телбаларча севиб қолган Зайнаб. Мазкур ролни турк атрисаси Хазал Филиз маромига етказиб ижро этган...

— Сизга машҳурлик олиб келган “Севги изтироби” сериалининг ҳаётингизда тутган ўрни қандай?
— Аввалги лойиҳалар тажриба вазифасини ўтаган. “Севги изтироби”дан эса завқ олдим. Ўз ишимни аъло даражада бажаришга интиламан. Қаҳрамоним мудроқ ишончимни уйғотди. Зайнаб менга шуҳратпарастлик ва тиришқоқлик ўртасидаги фақрни англатди. Зайнаб нафсонияти кучли қиз, қандай йўл билан бўлса-да мақсадига эришишни истайди, кимдир озорланиши уни ўйлантирмайди.

— Зайнабнинг тақдири қандай кечади?
— Қайси тошни кўтарманг Зайнаб чиқиб келади. У мақсад сари интилувчан ва бой персонаж, сценарийни ўқиб, жуда ҳайратлангандим. Зайнаб ўзгаради, деб ўйлагандим, бироқ унга ҳамма нарса муҳим... Бироқ қаҳрамонимни кузата туриб, ёмон қизнинг яхши тарафларини кўришингиз мумкин.

— Қаҳрамонингиз телбаларча севиб қолганми?
— Севги Зайнаб ҳаётининг бир қисмини эгаллаб олган, лекин вазминликни қўлдан бой бермаган. Ҳеч нимага қарамай, ҳиссиётлари бошқарган йўлдан борган вақтлари ҳам бўлган. Кейин унинг ҳаётида ҳар бир ҳолатнинг ўз мазмуни бўлганини англадим. Ортга назар ташлаб, “яхшиям шу йўлни босиб ўтдим”, деганман. Сира “агар бундай бўлмаганида-чи?” деган саволга ўрин қолмаган...

— Қаҳрамонингиз сингари сиз ҳам мақсадингиз йўлида ҳар қандай ишга тайёрмисиз?
— Гоҳида истагингга эришиш учун нимадандир кечиб, танлов қабул қилишга тўғри келади. Бироқ тўғри йўлдан бориш тарафдориман.

ФАКТ:

*Хазал Филиз 1988 йилнинг 9 февралида Туркиянинг Мерсин шаҳрида туғилган.
*Отаси темирйўл соҳасида ишлаган, онаси уй бекаси.
*Фаолиятини моделликдан бошлаган. Сўнг актёрлик курсларида таҳсил олиб, 2009 йил “Deniz Yıldızı” сериалидаги иштироки билан кино оламига қадам қўйган.
*Китоб ўқишни канда қилмайди. “Китоб менга актёрликни ўргатади”, дейди актриса.
*Инстаграмдаги шаҳсий саҳифаси: @hazalfilizkucukkose
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хазал Филиз: “Зайнаб менга шуҳратпарастлик ва тиришқоқлик ўртасидаги фарқни англатди”