Асал Ахралхўжаева “Келгинди куёв” фильмидаги Зайнаб образини гавдалантирди (видео)

1 дақиқа ўқиш186
Асал Ахралхўжаева “Келгинди куёв” фильмидаги Зайнаб образини гавдалантирди (видео)

Актриса Асал Ахралхўжаева Instagram саҳифасида турли образларни гавдалантириши билан кузатувчилар эътиборини тортиб келмоқда. Бу сафар у кўпчиликка таниш бўлган “Келгинди куёв” фильмидаги Зайнаб образини жонлантирди.

Асал Ахралхўжаева Зайнабга ўхшаш макияж қилиб, қаҳрамоннинг кийиниш услубини ҳам такрорлади. Шунингдек, соч турмагини ҳам фильм қаҳрамониникига мослаштирди. Актриса фильмда Зайнаб иштирок этган айрим саҳналарни ҳам ижро этиб, образни ўзига хос тарзда намойиш қилди.

Маълумот учун, 2005 йилда Рустам Сағдиев томонидан суратга олинган “Келгинди куёв” фильмидаги Зайнаб образини хонанда Лола Йўлдошева ижро этган. Мазкур рол Лола Йўлдошеванинг актриса сифатидаги фаолиятида ҳам муҳим ўрин тутиб, унинг кенг оммага янада танилишига хизмат қилган.

Асал Ахралхўжаеванинг янги образи кузатувчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Изоҳларда кўпчилик актрисанинг ташқи кўриниши ва ижроси Зайнаб образига жуда ўхшаганини таъкидлаб, унга илиқ фикрлар қолдирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?