12:06 / 19.06.2020
1 945

Суратга олиш майдончасида уришиб қолган турк актёрлари (фото)

Суратга олиш майдончасида уришиб қолган турк актёрлари (фото)
Суратга олиш майдончасида бош қаҳрамонлар орасида севги билан бир қаторда жанжаллашиш ҳолатлари ҳам бўлиб туради.

Жан Яман ва Селена Сойдер

Фото: «Яндекс Дзен»
«Қайсимиз севмадик?» фильмида бирга суратга тушган юлдузлар ўртасидаги келишмовчилик судгача борган. Бунга Жаннинг Селенани ҳақоратлагани, бунга жавобан эса актрисанинг унга қарата стакан отгани сабаб бўлган. Жанжаллашиш Яманнинг катта жарима тўлаши билан якун топган.

Эркан Петеккая ва Нургул Яшилчой

Фото: «Яндекс Дзен»
«Парчаланган юраклар» сериалининг суратга олиш жараёни ҳам келишмовчиликдан холи ўтмаган. Бунга сценарий бўйича олиниши керак бўлган саҳнага Эрканнинг қаршилик қилгани сабаб бўлган. Тортишиш актёрнинг фикри инобатга олиниши, актрисанинг эса сериалдан чиқиб кетиши билан якун топган.

Талат Булут ва Шеввал Сам

Фото: «Яндекс Дзен»
«Қора ният» сериали майдончасида ҳам келишмовчиликлар юз берган. Актёр Талат либосчига нисбатан ўзини ножўя тутганликда айбланган ва унга нисбатан иш очилган. Актриса Шеввал жабрланувчи тарафини олиб, актёр билан суратга тушишдан афсусда эканини билдирган. Бунга чидолмаган Талат Шеввални судга берган.

Элит Эшжан ва Эфежан Шенолсун

Фото: «Яндекс Дзен»
«Жонсизлар» сериалининг суратга олиш жараёнида келиб чиққан муаммоли вазиятга эса Эфежан Шенолсун сабабчи бўлган. Актёр карьерасини бошлаганига кўп бўлмаган актрисага нисбатан ўзини одобсизларча тутган. Табиийки, Элит Эшжан бу воқеадан қаттиқ ғазабланган ва актёрнинг қилмиши ҳақида лойиҳадаги ҳамма хабардор бўлган.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)