Камерадан ташқарида ҳам муваффақият: Шахсий бизнесини йўлга қўйган турк юлдузлари (фото)

Турк сериаллари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган кўплаб актёр ва актрисалар нафақат санъат, балки тадбиркорлик соҳасида ҳам ўзларини синаб кўрмоқда. Уларнинг айримлари ресторан ва қаҳвахоналар очган бўлса, бошқалари озиқ-овқат ёки кўнгилочар бизнесга сармоя киритиб, муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Бурак Озчивит

Бир қатор машҳур сериаллар орқали дунёга танилган Бурак Озчивит актёрлик билан бир қаторда ресторан бизнесига ҳам кириб келган. У Истанбулда “Balibey Doner” номи остида фаолият юритувчи замонавий овқатланиш масканига эгалик қилади.

“Муҳташам юз йил” сериалидаги Ҳуррам Султон образи билан машҳур бўлган Мерьем Узерли бизнесини Туркияда эмас, Германияда йўлга қўйган. Актриса Берлин шаҳрида “Nosh Nosh” номли шинам ва замонавий қаҳвахона очиб, мижозларга хизмат кўрсатмоқда.
Эркан Петеккая

“Чилпарчин” сериали орқали машҳурликка эришган Эркан Петеккая ҳам ресторан бизнесини танлаган. У Истанбулнинг Бейкоз туманида жойлашган машҳур ресторанлардан бирининг эгаси ҳисобланади.
Чагатай Улусой

“Ичкарида” сериали юлдузи Чагатай Улусой ҳам бизнес оламида ўз ўрнига эга. Актёр чой ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий компанияга эгалик қилади ва ушбу йўналишда фаолият олиб бормоқда.
Энгин Озтурк ва Бариш Ардуч

“Муҳташам юз йил” сериалида суратга тушган Энгин Озтурк ва унинг яқин дўсти, таниқли актёр Бариш Ардуч тадбиркорликни ҳамкорликда бошлаган. Улар Истанбулнинг нуфузли Нишанташи туманида тунги клуб очиб, ушбу бизнесни биргаликда бошқариб келмоқда.






























Изоҳлар 0
…