Селена Гомес фирибгарлик даъвоси билан судга берилди

1 дақиқа ўқиш290
Селена Гомес фирибгарлик даъвоси билан судга берилди

Америкалик хонанда ва актриса Селена Гомес руҳий саломатлик йўналишидаги Wondermind Global стартапи фаолияти билан боғлиқ можаро марказида қолди. Инвесторлар уни ва компания раҳбариятини фирибгарликда айблаб, судга мурожаат қилган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, даъвогарлар 2021 йилда ишга туширилган Wondermind Global’га қарийб 1,2 миллион доллар сармоя киритган. Инвесторларнинг таъкидлашича, уларга Гомес компаниянинг маркетинг йўналишини ривожлантириш ва лойиҳани кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этиши, шунингдек, мобил илова каби бир қатор маҳсулотлар ишга туширилиши ваъда қилинган.

Бироқ суд ҳужжатларида келтирилишича, бу ваъдаларнинг айримлари бажарилмаган. Даъвогарлар Гомес ўз зиммасига мажбурият юкловчи ҳужжатни имзолаганини, аммо кейинчалик унда кўрсатилган вазифаларни бажармаганини иддао қилмоқда.

Инвесторларнинг айтишича, компания фаолиятида бошқа муаммолар ҳам юзага келган. Жумладан, ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ҳамкорларга тўловларни ўз вақтида амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.

Ҳозирча Селена Гомес вакиллари билдирилган даъволарга муносабат билдирганича йўқ. Инвесторлар эса киритган маблағларини қайтариш ҳамда суд билан боғлиқ харажатларни қоплашни талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Wondermind Global 2021 йилда Селена Гомес, унинг онаси Менди Тифи ва тадбиркор Даниэлла Пирсон томонидан ташкил этилган. Платформа «руҳий чиниқиш» концепциясига асосланган бўлиб, фойдаланувчиларга руҳий саломатлик мавзусидаги мақолалар, суҳбатлар, подкастлар ва турли амалий воситаларни таклиф қилишни мақсад қилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?