22:05 / 03.08.2021
8 677

Йигитали Мамажонов рафиқаси унинг қайси шартини бажармаса, оиласи бузилишини маълум қилди (видео)


Фото: «Дарё»
Актёр Йигитали Мамажонов «Дарё» интернет нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Йигитали Мамажонов хотини, актриса Муқаддас Саъдуллаевага фильмларда рол ижро этиш учун қандай шартлар қўйгани ҳақида гапириб берди.

- Худо хоҳласа, аёлим фақат мен билан роль ўйнайди, бошқа одамлар билан фильмларда роль ижро этмайди. Бу нарсага мен йўл қўймайман. Агар бошқа одамлар билан роль ижро этганини кўрсангиз, билингизки, бизнинг оиламиз бузилган бўлади.
Видеоклипларда ҳам ўзим билан ўйнайдиган бўлса, рухсат бераман. Балки партнёрсиз бўлсагина, битта ўзи роль ижро этиши мумкин. Бу — ҳақиқат", - деди Йигитали Мамажонов.

Маълумот учун, Йигитали Мамажонов 1990 йил 16 июнь куни Москва шаҳрида дунёга келган. 2012 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. 20 дан ортиқ фильм ва сериалларда бош ролларни ижро этган. 40 дан ортиқ видеоклипларда роль ижро этган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Йигитали Мамажонов рафиқаси унинг қайси шартини бажармаса, оиласи бузилишини маълум қилди (видео)