Райҳон Ғаниева 48 ёшни қарши олди

Райҳон Ғаниева 48 ёшни қарши олди

Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистоннинг таниқли хонандаларидан бири Райҳон Ғаниева 48 ёшни қарши олди.

Райҳон 1978 йил 16 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У мусиқа мактабида фортепиано чалишни ўрганган, кейинчалик Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таҳсил олган. Хонанда 2000 йилда яккахон ижодини бошлаган. 2002 йилда “Бахтли бўламан” қўшиғини тақдим этиб, кенг оммага танилган.

Райҳон нафақат хонанда, балки бастакор, актриса ва режиссёр сифатида ҳам фаолият юритган. У 2007 йилда “Кечир” фильмида бош ролни ижро этиш билан бирга, картина сценарийсини ёзган ва режиссёрлик қилган.

Хонанданинг шахсий ҳаёти ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмаган. Райҳон 2012 йилда актёр Йигитали Мамажоновга турмушга чиққан. 2014 йилда жуфтликнинг эгизак ўғиллари — Ислом ва Имрон дунёга келган. 2016 йилда Райҳон ва Йигитали ажрашишган..

Sariq kiyimdagi ayol va ikki bola qoʻllarida uchburchak shakllarni ushlab turibdi.

2016 йилда Райҳон телебошловчи ва шоумен Фарҳод Алимов билан турмуш қурган.

Kostyumdagi erkak va qora kiyimdagi ayol tadbirda birga suratga tushmoqda.

Йиллар давомида хонанданинг “Билмагандек”, “Майли”, “Алдандим”, “Шинанайда ёрим”, “Азобдаман”, “Томчи”, “Дил поралар” каби қўшиқлари мухлислар орасида машҳур бўлди. Сўнгги йилларда ҳам Райҳон ижодини давом эттириб, янги тароналар ва мусиқий лойиҳаларини тақдим этиб келмоқда.

Таваллуд айёми муносабати билан Райҳон Ғаниевага мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва ижодий муваффақият тилаймиз.

Yorqin makiyajli va toʻgʻri sochli ayol oq libosda yaqindan tasvirlangan.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар