Муқаддас Садуллаева тўртинчи фарзандини кутаётганини маълум қилди (видео)

Муқаддас Садуллаева тўртинчи фарзандини кутаётганини маълум қилди (видео)

Актриса Муқаддас Садуллаева Instagram саҳифасида қувончли хабар билан бўлишди. У оиласи билан тушган видеосини эълон қилиб, яқин кунларда хонадонига яна бир чақалоқ келишини маълум қилди.

Видеода актриса турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов ва фарзандлари билан оилавий фотосессияда иштирок этган. Кадрлар орқали оила аъзоларининг янги меҳмонни интиқлик билан кутаётгани, айниқса, Йигитали Мамажонов ва фарзандларининг қувончи акс этган. Шунингдек, актриса видеода ҳомиласининг ультратовуш текшируви тасвирини ҳам кўрсатган.

Маълумот учун, Муқаддас Садуллаева ва Йигитали Мамажоновнинг ҳозирда икки қизи ва бир ўғли бор. Кутилаётган чақалоқ уларнинг тўртинчи фарзанди бўлади.

Актриса видео остида шундай изоҳ қолдирган:

“Иншааллоҳ, оиламизга янги, тўртинчи меҳмон келади. Ният қилганларга эгизак фарзандлар насиб этсин”.

Мухлислар ва кузатувчилар изоҳларда актрисани қувончли хабар билан табриклаб, ҳомиладорлик даврини бехатар ўтказишини ҳамда чақалоғини эсон-омон бағрига босишини тиламоқда.

Ҳозирча оилада кутилаётган чақалоқнинг жинси маълум қилинмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар