Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи ҳақида кутилмаган гапларни айтди

2 дақиқа ўқиш639
Муқаддас Саъдуллаева турмуш ўртоғи ҳақида кутилмаган гапларни айтди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Актриса Муқаддас Саъдуллаева турмушга чиққанидан кейин кино соҳасидан бироз узоқлашгани ҳамда оилавий ҳаёти, турмуш ўртоғи билан муносабатлари ҳақида самимий фикрларини билдирди.
  • Унинг сўзларига кўра, дастлаб романтик бўлмаган турмуш ўртоғи вақт ўтиб унга меҳр ва эътибор муҳимлигини тушуниб, ҳозирда уни эркалаб туради.
  • Шунингдек, актриса қизи Саъдия актриса бўлишини хоҳлашини, бироқ ҳозирнинг ўзида қизи дизайнер бўлишни ҳам орзу қилаётганини айтди.

Турмушга чиққанидан кейин кино соҳасидан бироз узоқлашган актриса Муқаддас Саъдуллаева оилавий ҳаёти, турмуш ўртоғи билан муносабатлари, қизининг келажаги, хонанда Райҳонга бўлган мухлислиги ҳамда актриса Шаҳзода Муҳаммедова билан дўстлиги ҳақида самимий фикрларини билдирди.

Турмуш ўртоғи романтик эмасди, аммо вақт ўтиб ўзгарган

Shlyapa kiygan erkak va qizil beret kiygan ayol studiyada yonma-yon jilmayib turibdi.

Актрисанинг айтишича, у фарзандларига меҳрибон она бўлишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳар қандай она каби баъзи пайтларда сабри тугаб, уларни қаттиқроқ тарбиялашга ҳам тўғри келади. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи қаттиққўл инсон эмас, аммо болалар отасининг бир қараши билангина тинчланиб қолади.

Муқаддас Саъдуллаева оиласида меҳр ва эркалаш билан катта бўлганини эслаб, турмушга чиққанининг дастлабки йилларида бу борада қийналганини ҳам яширмади.

— Оиламда мени жуда эркалаб катта қилишган. Турмуш ўртоғимнинг оиласида эса меҳр ва муносабат бошқачароқ бўлган. Аввалига кам эркалашарди, бу эса менга оғир ботарди. Кейинчалик турмуш ўртоғим менга меҳр ва эътибор муҳимлигини тушунди. Ҳозир кеч бўлса-да, мени эркалаб туради, — деди актриса.

«Қизим актриса бўлишини истардим»

Baxtli oila pushti sharlar fonida qizining tug'ilgan kunini nishonlamoqda.

Суҳбат давомида актриса қизи Саъдия ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, қизи ижтимоий тармоқларда турли видеолар суратга олишни яхши кўради ва санъатга қизиқиши сезилиб туради.

— Қизимнинг иқтидори бор. Ҳозирча у кичик, шунинг учун қизиқишларига тўсқинлик қилмаймиз. Агар киноларга таклиф қилишса, ҳозир қатнашишига қарши эмасмиз. Лекин катта бўлганида дадаси рози бўлмаслиги мумкин. Мен эса актриса бўлишини хоҳлардим. Мен кўрмаган имкониятларни у кўрсин. Бироқ ҳозирнинг ўзида у дизайнер бўлишни ҳам орзу қиляпти, — деди Муқаддас Саъдуллаева.

Шаҳзода Муҳаммедова билан дўстлиги қандай бошланган?

Bayramona libosdagi uch ayol sahnada jilmayib turibdi.

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова билан танишув тарихи ҳам қизиқ кечганини айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, ота-онаси уни шифокор бўлишини истаган. Аммо қондан қўрққани учун психология йўналишида таҳсил олган. Бир куни онаси фильм суратга олиш жараёнига таклиф қилинганида, набира ролини Шаҳзода Муҳаммедова ижро этаётганини билиб, уни кўриш ва танишишни жуда хоҳлаган.

— Онам мени ҳам съёмкага олиб борган. У ерда «Шаҳзода, бу менинг қизим Муқаддас, иккалангиз дугона бўлинглар», деб таништирган. Шу кундан бери қалин дугонамиз. Шу пайтгача ҳеч қачон қаттиқ уришмаганмиз. Фақат оилаларимиз билан банд бўлганимиз учун баъзан узоқ вақт кўришолмай қоламиз, — деди у.

«Райҳонни ёшлигимдан яхши кўраман»

Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасидаги видеоларидан бирида энг севимли хонандаси Райҳон эканини ҳам айтган.

Qora kostyumdagi erkak va oq libosdagi hijobli ayol bino ichida yonma-yon turibdi.

Актрисанинг таъкидлашича, турмуш ўртоғи унинг қизиқишлари ва ҳиссиётларини ҳурмат қилади ҳамда бу борада ҳеч қандай қаршилик билдирмайди.

— Турмуш ўртоғим менинг ички ҳиссиётларимга қарши эмас. Нега буни оммага айтяпсан, деб ҳам айтмайди. Ёшлигимдан Райҳонни ҳам, Шаҳзодани ҳам жуда яхши кўраман. Қўшиқларини ҳам ёддан биламан. Турмуш ўртоғим ҳам буни тушунади. Ҳамма ўз оиласи билан бахтли яшасин, — деди Муқаддас Саъдуллаева.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?