Марказий Осиё ёзида кучли ёмғирлар хавфи ортиши мумкин

Марказий Осиё ёзида кучли ёмғирлар хавфи ортиши мумкин
Аудио версияси

Экватор атрофидаги Тинч океани сувларининг исиши ва Марказий Осиёдаги об-ҳаво ўртасида қандай боғлиқлик бўлиши мумкин? Бир қарашда бу икки ҳудуд бир-биридан жуда узоқ ва алоқасиздек туюлади. Аммо 2026 йил ёзида ушбу табиий жараёнлар ўзаро таъсир қилиши эҳтимоли айтилмоқда.

БМТнинг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти яқин ойларда сайёрамизда кучли иқлимий силжиш — Эл Нино аномалияси фаоллашиши мумкинлигини прогноз қилди. Мутахассисларга кўра, бу ҳодиса глобал об-ҳаво тизимларига таъсир кўрсатиб, айрим минтақаларда ҳарорат, намлик ва ёғингарчилик миқдорини кескин ўзгартириши мумкин.

Инсон фаолияти билан боғлиқ антропоген омиллар туфайли атмосфера ва гидросфера аллақачон юқори даражада исиб кетган. Шунинг учун Эл Нино каби табиий иқлимий ҳодисалар янада кучлироқ оқибатларга олиб келиши мумкин. Жорий ёзда Марказий Осиё минтақаси ҳам шундай таъсир доирасига тушиши эҳтимоли бор.

Proгнозларга кўра, Марказий Осиё АҚШ жануби билан бир қаторда кучли ва вайронкор ёмғирлар кузатилиши мумкин бўлган асосий ҳудудлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Бу эса сел, сув тошқини, қишлоқ хўжалигига зарар ва транспорт инфратузилмасида муаммолар хавфини ошириши мумкин.

Океан ортида бошланган табиий жараён қандай қилиб минтақамиз иқлимий мувозанатига таъсир қилиши мумкин? Асосий савол шунда: глобал иқлим тизимидаги бир ўзгариш бошқа минтақаларда ҳам занжирли реакцияни юзага келтиради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Марказий Осиё ёзида кучли ёмғирлар хавфи ортиши мумкин – Zamin.uz, 04.06.2026