Дунёдаги энг чуқур бассейн: сув остида бутун бир шаҳар яширинган

Дунёдаги энг чуқур бассейн: сув остида бутун бир шаҳар яширинган

Deep Dive Dubai — Дубай шаҳрида жойлашган бўлиб, у дунёдаги энг чуқур сунъий бассейн сифатида тан олинган. Унинг чуқурлиги 60,02 метрни ташкил этади ва у Гиннес рекордлар китобига киритилган.

Бассейн 2021 йил 28 июл куни расман очилган бўлиб, у 14 миллион литр тоза сув билан тўлдирилган. Бу ҳажм тахминан 6 та олимпиада стандартларига мос бассейнга тенг келади.

Deep Dive Dubai’нинг энг қизиқ жиҳатларидан бири — унинг ички дизайнидир. У “чўкиб кетган шаҳар” мавзусида яратилган бўлиб, сув остида хоналар, автомобиллар, мотоцикллар ва турли объектлар жойлаштирилган. Бу эса ташриф буюрувчиларга ўзини гўё сирли шаҳарда сузаётгандек ҳис қилиш имконини беради.

Бу ерда профессионал дайверлар учун ҳам, янги ўрганувчилар учун ҳам барча шароитлар яратилган. Меҳмонлар scuba diving, freediving каби турли сув ости машғулотлари билан шуғулланиши мумкин.

Мазкур ноёб иншоот нафақат рекорд эгаси, балки замонавий муҳандислик ва дизайннинг ажойиб намунаси сифатида ҳам дунё бўйлаб катта қизиқиш уйғотмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар