Апрель ойи учун 143,6 млрд сўм кэшбек тасдиқланди

Солиқ қўмитаси 2026 йил апрель ойида амалга оширилган харидлар учун кэшбек тўловларининг асосий қисмини тасдиқлади.
Расмий маълумотларга кўра, 6,5 миллиондан ортиқ фуқаро учун жами 143,6 миллиард сўм кэшбек маблағини тўлашга рухсат берилган.
Фуқаролар тасдиқланган маблағларни “Солиқ” мобил иловаси орқали ўз банк карталарига ўтказиб олишлари мумкин. Бунинг учун иловада Face ID орқали шахсни тасдиқлаш талаб этилади.
Қолган кэшбек маблағлари тадбиркорлар солиқ ҳисоботларини топшириши, хатолар бартараф этилиши ва қарздорликлар ёпилишига қараб босқичма-босқич тасдиқланади.
Амалдаги тартибга кўра, бир ойда 24 миллион 720 минг сўмгача бўлган харидлар учун кэшбек ҳисобланади. Энг юқори кэшбек миқдори 247 минг 200 сўмни ташкил этади.





























Изоҳлар 0
…