4 июнь куни Тошкентда ёмғир кутилмоқда

4 июнь куни Тошкентда ёмғир кутилмоқда

4 июнь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан тус олади. Синоптиклар айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёғингарчилик бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Шунингдек, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 19-21 даража, кундузи эса 31-33 даража атрофида бўлади.

Тошкент вилоятининг айрим туманларида ҳам ёмғир ёғиши ва чақмоқ чақиши мумкин. Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади.

Фарғона водийси вилоятларида эса кечки соатларда айрим жойларда қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 28-33 даражагача етади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво қуруқ бўлиб, кундузи ҳарорат 38 даражагача кўтарилиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳам ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол асосан шарқий йўналишдан эсади. Айрим ҳудудларда унинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши ва чанг-тўзонлар юзага келиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида эса вазият нисбатан мураккаброқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши ҳамда сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор.

Мутахассислар 2-5 июнь кунлари республика бўйлаб ҳаво ҳарорати бироз пасайишини прогноз қилмоқда. Шу билан бирга, ёғингарчиликлар сабаб тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел хавфи сақланиб қолиши таъкидланмоқда.

Фуқароларга об-ҳаводаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда эҳтиёткор бўлиш тавсия этилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар