10:42 / 26.01.2023
245

U-22 Осиё чемпионати. Бугун 10 нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади

U-22 Осиё чемпионати. Бугун 10 нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади
Бугун Таиландда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати ўз якунига етади.

Эркаклар ўртасида ўтказиладиган бугунги финал беллашувларида 10 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади.

Жуфтликлар билан танишамиз:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон)
-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Путанет Родсук (Таиланд)
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев - Тулга Оюнбаатар (Мўғулистон)
-67 кг: Бекзод Ҳамидов - Абзал Серик (Қозоғистон)
-71 кг: Нурислом Исмоилов - Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Диас Молжигитов (Қозоғистон)
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Халимулати Риеманду (Хитой)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Роберрд Мускита (Индонезия)
-92 кг: Нусрат Тоҳиров - Абдулла Ражабов (Камбоджа)
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Аижахаир Туононгдажи (Хитой)

Эслатиб ўтамиз, кеча қизлар терма жамоамиз мусобақада 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-22 Осиё чемпионати. Бугун 10 нафар боксчимиз олтин медал учун рингга кўтарилади