Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев мексикалик Кевин Гонсалесга қарши жанг қилди.
АҚШнинг Аризона штатида жойлашган DeSert Diamond аренасида ташкил этилган бокс оқшоми 8-раунддаёқ ўз ниҳоясига етди.
12 раундга мўлжалланган жангда Аҳмадалиев рақибини 8-раундда техник нокаутга учратди ва ғалаба қозонди.
Муроджон бундан олдин фаолиятида 12 та жанг ўтказиб, 11 тасида ғалаба қозонган. Ўзбекистонлик боксчи апрель ойида филиппинлик Марлон Тапалесга қарши жангда мағлубиятга учраб, WBA ва IBF камарларини бой берганди.
Кевин Гонсалес эса проф боксда 26 та жанг ўтказиб, 25 тасида ғалаба қозонган. Битта жангда эса дуранг натижа қайд этилган. Шу тариқа Гонсалес фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Муроджон Аҳмадалиев, Кевин Гонсалес, техник нокаут “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг