Шанхайда нокаутлар ёмғири: Фаворитлар бирин-кетин қулади, Нурмагомедов ер тишлади!

Шанхайда нокаутлар ёмғири: Фаворитлар бирин-кетин қулади, Нурмагомедов ер тишлади!

Хитойнинг Шанхай шаҳри мезбонлик қилган UFC Fight Night 286 турнири йилнинг энг ёрқин ва муддатидан олдин якунланган жангларга бой мусобақаларидан бирига айланди. Кардидаги 13 та қарама-қаршиликнинг нақ 10 таси муддатидан аввал — нокаутлар, техник нокаутлар ва оғритувчи усуллар (сабмишн) билан якунланиб, мухлисларга ҳақиқий адреналин улашди.

Кечанинг бош қаҳрамонларидан бири — маҳаллий юлдуз Сонг Ядонг енгил вазнда чемпионлик пойгасида катта бурилиш ясаган бўлса, бразилиялик Дениз Гомес аёллар дивизионидаги топ-даъвогарни ер тишлатди.

Марказий жанглар даҳшати: Нурмагомедов ва Ян Сяонань қулатилди

Мусобақанинг асосий воқеалари октагондаги кескин ва тезкор финишлар билан ёдда қолди:

  • Сонг Ядонг vs Умар Нурмагомедов (2-раунд, 1:48): Жангнинг иккинчи раундида хитойлик жангчи пастга эгилган Умарни чақмоқдек ўнг қўл зарбаси билан тутиб олди ва партердаги тинимсиз зарбалар (ҳаммерфист) эвазига соф нокаут қайд этди. Бу россиялик спортчи учун фаолиятидаги илк муддатидан олдинги мағлубият бўлди. Сонг эса Шон О`Мэллидан учралган мағлубиятдан сўнг кетма-кет иккинчи ғалабасини тантана қилиб, камар учун асосий даъвогарга айланди;

  • Дениз Гомес vs Сяонань Ян (1-раунд, 4:49): Камар учун собиқ даъвогар Сяонань Ян ўз юртида оғир зарба қабул қилди. Биринчи раунд якунида Дениз Гомес рақибасини ўнг тирсак зарбаси билан кутиб олиб, кетма-кет ён зарбалар орқали нокаутга учратди.

UFC Fight Night 286 турнирининг барча натижалари

Асосий кард жанглари:

  • Сонг Ядонг Умар Нурмагомедовни нокаутга (зарбалар) учратди — 2-раунд, 1:48;

  • Дениз Гомес Сяонань Янни нокаут (зарбалар) қилди — 1-раунд, 4:49;

  • Кай Асакура Киленга Аорини техник нокаут (бошга оёқ зарбаси) эвазига енгди — 2-раунд, 0:34;

  • Су Мудаержи Алекс Перезни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (29-28, 29-28, 29-28);

  • Цэ Лю Леви Родригесни нокаут (зарба) билан ютди — 1-раунд, 4:26;

  • Билал Хасан Нильсон Рохасни нокаут эвазига (зарба) мағлубиятга учратди — 2-раунд, 2:28.

Прелим кард жанглари:

  • Андре Лима Намсрай Батбаярни сабмишн (гильотина) қилди — 3-раунд, 3:03;

  • Ри Цуруя Кевин Борхасни сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига таслим этди — 1-раунд, 4:14;

  • Шон Вудсон Жек Женкинсни ҳакамларнинг айри қарори билан (28-29, 29-28, 29-28) ютди;

  • Франческо Нуцци Сяо Лунни техник нокаутга (зарбалар) учратди — 1-раунд, 1:00;

  • Эктор Сантьяго Лоуренс Луини нокаут (зарбалар) эвазига енгди — 2-раунд, 0:53;

  • Жулия Поластри Цзиннань Сьонни нокаут (бошга оёқ зарбаси) қилди — 1-раунд, 3:06;

  • Кэм Нельсон Менг Дингни очколар ҳисобига кўра (29-28, 29-28, 29-28) мағлуб этди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар