Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси совринига лойиқ топилди.
21 ёшли легионеримиз Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли соврини учун курашда япониялик Гаку Навата ва кореялик Баэ Жун Хони ортда қолдирди.
Бу муваффақиятдан кейин Файзуллаевнинг Европа топ чемпионатларидан бирига кўчиб ўтиш имконияти яна кенг таҳлил қилина бошлади. Хусусан, россиялик журналистлар Файзуллаев билан суҳбатда трансфер бўйича ҳам савол берди.
— Нуфузли совринни қўлга киритдим. Бу менинг оилам ва Ўзбекистон учун фахр-ифтихор бағишлайди. Тақдимот маросимидан кейин онам билан гаплашдим, у қувончдан йиғлар эди...
— Ўзингга бўлган ишонч янада ортганини ҳис қиляпсанми?
— Албатта. Бу одамнинг ўзига ишончини ошириш билан бирга унга қўшимча масъулият ҳам юклайди. Мен бунга тайёрман, майдонда ўз ишимни ҳар доим пухта бажаришга, боримни беришга ҳаракат қиламан. Янада ўсиш учун тўхтамайман.
— Мухлислар бу совриндан кейин Файзуллаевнинг нархи яна бир миллион еврога кўтарилишини айтиб, ҳазиллашяпти. Европага кетиш истаги борми?
— Ҳозир бу ҳақида гапиришни истамайман. Чунки олдинда муҳим учрашувлар бор. Айни пайтда менинг ЦСКА билан амалдаги шартномам бор ва мен унга ҳурмат билан қарайман. Лекин ҳамма нарса бўлиши мумкин ва мен ҳеч нарсани инкор қила олмайман. Ҳозир ЦСКАдаман ва бу жамоа учун курашаман.
— Бош мураббий Марко Николич сенга қандай талаб қўяди?
— Майдон марказида кўпроқ бўлиш, чизиқларни боғлаш ва ҳужумларни ривожлантиришни тайинлайди.
— Ўзингни ЦСКА етакчиси деб ҳис қиласанми?
— Жамоада яхши ўйинчилар жуда кўп. Лекин мен ҳам ўзимни етакчилардан бири деб биламан. Ҳар доим жамоага ёрдам беришни ва унинг лидери бўлиб қолишни истайман. Бизда бунақа футболчилар кўп. Улар қаторига Иван Обляков, Игорь Дивеев, Роша ва Игорь Акинфеев кабиларни қўшиш мумкин.
Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор”дан ЦСКАга 2023 йилнинг август ойида кўчиб ўтган. 21 ёшли футболичимиз илк мавсумдаёқ Россия Премьер-лигасининг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилди.
Айни пайтда ҳамюртимизнинг трансфер суммаси 6 миллион еврони ташкил қилмоқда ва кўплаб экспертлар рейтинг янгиланганида бу кўрсаткич янада ошишини таъкидлаяпти.
Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турган Аббосбек Файзуллаевнинг “армиячилар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”