Ўзбекистон У20 - Хитой У20 жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида вакилларимиз 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Терма жамоамиз бош мураббийи Фарҳод Нишонов ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Яхши ўйин ўтказдик. Хитой ҳам кучли жамоа экан. Ҳимояда жуда ҳам тартибли ҳаракат қилишди. Ўйинимизга келадиган бўлсак, деярли кўнглим тўлди. Режа бўйича, танлаган таркибимиз ўзини оқлади.
Учрашув охирида гол ўтказиб юбордик. Ўзи ғалаба қозонишимиз керак эди. Бутун таркибни алмаштирдик, захирадан тушганлар мослаша олмади ёки ўзини кўрсата олмади. Шуни ҳисобига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик.
Жамоамизнинг кайфияти аъло даражада. Йигитлар кундан-кунга мусобақага тайёр бўлиб бормоқда. Бугунги беллашув ким қанчалик тайёрлигини ҳам кўрсатди. Бу назорат ўйинидан мақсад ҳам шу эди.
Адаптация жараёни яхши кечмоқда. Ҳаммасини ҳисоб-китобини олганмиз ва шунинг учун Хитойга эрта келганмиз. Вақт бор, намлик бор - ҳаммаси жойига тушмоқда", - деди Нишонов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар