Неймар бурчак зарбасидан гол урди ва 2та ассист қилди (видео)

Неймар бурчак зарбасидан гол урди ва 2та ассист қилди (видео)
«Сантос» чемпионатнинг навбатдаги турида «Интер Лимейра»га қарши баҳс олиб борди. Учрашувда меҳмонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсда Неймар асосий таркибда майдонга тушди. У 27-дақиқада бурчак зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шунингдек, биринчи бўлимнинг ўзида яна иккита голга ассист қайд этди.

Неймар «Сантос»га қайтганидан бери жами 6 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида ҳозир 2 та гол ва 3 та голли узатма бор.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар