Нодирбек Яқуббоев шахмат турнирида чемпион бўлди

Нодирбек Яқуббоев шахмат турнирида чемпион бўлди
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Яқуббоев Прага шаҳрида ўтказилган Prague International Chess Festival халқаро турнирида ғолиб бўлди.

У “Challengers” гуруҳида ҳеч қандай мағлубиятсиз иштирок этиб, 9 тур натижасида 7 очко тўплади ва мусобақа чемпионига айланди. Финал баҳсида у даниялик шахматчи Jonas Bjerre устидан ғалаба қозонди.

Бундан ташқари, ушбу муваффақият унга 2026 йилда “Masters” гуруҳида иштирок этиш йўлланмасини ҳам тақдим этди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар