
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.
Кечанинг асосий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBC ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Себастьян Фундора Чордейл Букерга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раунд этиб белгиланган баҳс муддатидан олдин якунланди. Фундора рақибини 4-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.
Маълумот учун, ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳам ўз жангларини айнан ушбу дивизионда ўтказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар