Англия Премьер-Лигаси 7-туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Сандерленд”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Беллашувнинг илк дақиқалариданоқ “Юнайтед” ташаббусни қўлга олди. 8-дақиқада Мейсон Маунт жамоаси учун ҳисобни очди, 31-дақиқада эса Беньямин Шешко ҳисобни 2:0га етказди.
Ушбу ғалаба орқали Эрик тен Хаг шогирдлари 7 турдан кейин 10 очко жамғарди ва жадвалда 8-ўринга кўтарилди.
Статистика:
• Умумий зарбалар: Ман Юнайтед – 15, Сандерленд – 8
• Аниқ зарбалар: 6 – 3
• Тўп назорати: 51% – 49%
• Паслар: 445 – 416
• Пас аниқлиги: 78% – 79%
• Фоллар: 10 – 12
• Сариқ карточкалар: 1 – 4
• Офсайдлар: 1 – 2
• Бурчаклар: 2 – 3
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар