Фред Эрик тен Хаг ҳақида: "У тактик жиҳатдан зўр, лекин жамоа билан..."

2 дақиқа ўқиш123
Фред Эрик тен Хаг ҳақида: "У тактик жиҳатдан зўр, лекин жамоа билан..."
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Фреднинг айтишича, Эрик тен Хаг тактик жиҳатдан кучли бўлса-да, жамоа ичидаги муҳитни бошқаришда муаммоларга дуч келган.
  • Мураббийнинг футболчилар билан, айниқса, Криштиану Роналду каби асосий ўйинчилар билан келишмовчилиги жамоа уйғунлигига путур етказган.
  • Фред, шунингдек, Тен Хагнинг ўзига таниш нидерландиялик футболчиларга ён босганини ва бу бошқа ўйинчилар орасида норозиликларни келтириб чиқарганини таъкидлаган.

Манчестер Юнайтеднинг собиқ ярим ҳимоячиси Фред ўзининг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳақида кескин фикрлар билдириб, нидерландиялик мутахассиснинг жамоадаги муҳитни бошқариш борасидаги қобилиятини қаттиқ танқид қилди. ESPN маълумотига кўра, бразилиялик футболчи Чарла Подкастъга берган интервюсида мураббийнинг тактик билимлари юқори эканини тан олган, бироқ унинг футболчилар билан муносабатлари ва кийим алмаштириш хонасидаги муҳит жиддий муаммоларга сабаб бўлганини очиб берган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Олд Траффордда беш мавсум тўп суриб, 2023—2024-йилги мавсум олдидан Туркиянинг Фенербахче клубига йўл олган Фред Тен Хаг даврида Лига кубогини қўлга киритиб, Англия кубоги финалига қадар етиб борган эди. Бироқ унинг таъкидлашича, мураббийнинг келишмовчиликлари жамоадаги уйғунликка путур етказган ва у ўзининг инсоний муносабатлари билан жамоа ичида кўплаб зиддиятларни келтириб чиқарган.

Юлдузлар билан зиддиятлар ва нидерландияликлар клани

Фреднинг сўзларига кўра, Эрик тен Хаг жамоанинг энг асосий футболчилари билан чиқишолмаган ва доимий равишда можароларга бориб турган. Ўз вақтида Аякс билан Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борган тажрибали мураббий инглиз клубида ўзининг Австриядаги муваффақиятини тўла такрорлай олмади. Унинг бошқаруви давомида кўплаб етакчи футболчилар билан тушунмовчиликлар келиб чиққан.

Мутахассиснинг жамоа ичидаги сиёсати ҳам эътибордан четда қолмади. Фреднинг таъкидлашича, Эрик тен Хаг кўпроқ ўзига таниш бўлган нидерландиялик футболчиларга ён босган ва улар асосий таркибда кўпроқ имкониятга эга бўлишган. Бу ҳолат эса жамоадаги бошқа ўйинчилар орасида норозиликларни келтириб чиқарган.

Криштиану Роналду билан можаро ва бошқа мураббийлар билан таққослаш

Шунингдек, интервюда Криштиану Роналду масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Фреднинг сўзларига кўра, ёш жиҳатидан катта бўлиб қолган Криштиану Роналду билан мураббий ўртасида жиддий келишмовчилик юзага келган ва оқибатда португалиялик юлдуз асосий таркибдан четлатилган. Шунингдек, Каземиро, Маркус Рэшфорд ва футболчининг ўзи ҳам мураббий билан турли зиддиятларни бошдан кечирган.

Бразилиялик ярим ҳимоячининг фикрича, Эрик тен Хагнинг бошқарув услуби унинг аввалги устозлари — Оле-Гуннар Сулшер ва Жозе Моуриньюнинг услубидан кескин фарқ қилган. Фред Сулшернинг жамоани бирлаштира олганини, Жозе Моуринью эса ўзининг самимийлиги ва ҳазилашишни ёқтириши билан бошқалардан ажралиб туришини алоҳида эътироф этган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?