date

Туркияда Сергей Юран фаолиятига ижобий баҳо берилди


Туркиянинг "Серик Беледийеспор" клуби бош директори Бариш Гучлу жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Юран олиб борган ишлар ҳақида фикр билдирди. "Дастлаб унга осон бўлмади.

Бу унинг хорижда мураббий сифатидаги илк тажрибаси эди. Бироқ кейин у яхши мослашиб олди.

Айтишим мумкинки, у жуда меҳнаткаш инсон", — дея функционернинг сўзларини "Чемпионат" портали келтиради. Сергей Юран жорий йилнинг июль ойидан октябрь ойигача "Серик Беледийеспор"ни бошқарган.

Россиялик мутахассис клубдаги молиявий муаммолар ҳамда раҳбарият билан келишмовчиликлар сабаб жамоани тарк этган. Ҳозирда 56 ёшли Юран ишсиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда Сергей Юран фаолиятига ижобий баҳо берилди