Кирьяков Сафонов дунёдаги энг кучли клубда ўйнамоқда

«Гамбург»нинг собиқ футболчиси Сергей Кирьяков россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг «ПСЖ»даги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кирьяковнинг таъкидлашича, футболда баъзан имконият йўқдек кўринади, аммо вақт ўтиб футболчи учун ҳал қилувчи вазият пайдо бўлади.
«Ана шу имконият Сафонов учун келди. Финал, эҳтимол, энг кучли мусобақа эмасдир, лекин у ўз шансидан маҳкам ушлади. Энди асосий вазифа — ўрнини сақлаб қолиш, бу эса анча қийин. Қолганини эса вазият кўрсатади», — дея Кирьяковнинг сўзларини «RB Sport» келтирди.
Мутахассис Сафоновнинг кейинги тақдири кўп жиҳатдан унинг руҳий тайёргарлигига боғлиқлигини айтди, чунки у ҳозир, эҳтимол, сайёрадаги энг кучли жамоада тўп сурмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мавсум давомида Сафонов «ПСЖ»нинг асосий таркибидан жой олиб, Люка Шевалени захирага ўтказди. Россиялик посбон ҳисобида 7 та ўйин, 5 та ўтказиб юборилган гол ва 3 та «қуруқ» учрашув бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!