Швейцарияда аҳоли кўпайиши сабабли 10 миллион киши билан чекланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш176
Швейцарияда аҳоли кўпайиши сабабли 10 миллион киши билан чекланиши мумкин

14 июнь куни Швейцарияда мамлакат келажагига дахлдор икки муҳим масала бўйича умумхалқ овоз бериш жараёни ўтказилмоқда. Улардан бири аҳоли сонини чеклаш ташаббуси бўлиб, айнан шу масала жамоатчилик ва сиёсий доираларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Таклифга кўра, 2050 йилдан кейин Швейцария аҳолиси сони 10 миллион нафардан ошмаслиги керак. Ҳозирда мамлакатда 9 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилмоқда ва мавжуд демографик ўсиш суръати сақланиб қолса, мазкур кўрсаткичга белгиланган муддатдан анча олдин эришилиши мумкин.

Ташаббус муаллифлари аҳоли сонининг тез ўсиши уй-жой танқислиги, транспорт ва ижтимоий инфратузилмага тушаётган босимнинг кучайишига сабаб бўлаётганини таъкидламоқда. Шу боис улар аҳоли ўсишини муайян чегара доирасида ушлаб туриш зарурлигини илгари сурмоқда.

Бироқ мамлакатнинг олий ижроия органи ҳисобланган Федерал кенгаш мазкур ташаббусни қўллаб-қувватламаяпти. Ҳукумат вакиллари бундай чекловлар иқтисодиёт ва меҳнат бозори учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирмоқда.

Мутахассислар қайд этишича, ҳозирги кунда Швейцария аҳолисининг тўртдан бир қисмидан кўпроғини хориж фуқаролари ташкил этади. Уларнинг аксарияти Италия, Германия, Португалия ва Франциядан келган меҳнат муҳожирлари ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?