Ислом Махачев июль ойида жанг қилишга тайёрлигини айтди

1 дақиқа ўқиш669
Ислом Махачев июль ойида жанг қилишга тайёрлигини айтди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • UFC чемпиони Ислом Махачев июл ойида октагонга қайтиб, жанг қилишга тайёр эканини билдирди.
  • 34 ёшли россиялик жангчи ҳозирда жиддий жароҳати йўқлигини, фақат қўлида эски муаммо борлигини таъкидлади.
  • Унинг сўзларига кўра, айрим рақиблар ва ОАВ орқали ҳар хил фикрлар тарқалаётган бўлса-да, UFC томонидан ҳали расмий шартнома юборилмаган.

UFC чемпиони Ислом Махачев ўзининг навбатдаги жанги атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. 77 кг вазн тоифасида фаолият олиб бораётган россиялик жангчи июль ойида октагонга қайтишга тайёр эканини маълум қилди.

34 ёшли Махачев Red Corner MMA YouTube каналига берган интервьюсида айрим рақиблар ва ОАВ орқали тарқалаётган фикрларга жавоб қайтарди. Унинг айтишича, баъзи жангчилар “жангни қабул қил” деган гапларни кўп такрорламоқда, аммо амалда ҳали UFC томонидан расмий шартнома юборилмаган.

Махачевнинг таъкидлашича, UFCда жангни ташкил қилиш жараёни оддий гап билан ҳал бўлиб қолмайди. Яъни жангчи хоҳлагани билан дарҳол навбатдаги турнирга қўшилиб кетавермайди. Бунинг учун томонлар ўртасида аниқ келишув ва расмий шартнома бўлиши шарт.

“Мен қабул қиламан, лекин шартнома йўқ. Нимани қабул қиламан, ўзи? Менга шартномани юборишсин”, — деди Махачев.

Чемпион ўзининг соғлиғи ҳақида ҳам гапирди. У айни пайтда жиддий жароҳати йўқлигини, фақат қўлида эски муаммо борлигини айтди. Бироқ бу жароҳат ҳозирча жангларни бекор қилиш ёки ортга суриш учун сабаб эмас. Махачев уни фаолиятини якунлаганидан сўнг операция қилдиришини билдирган.

Жангчи ҳозирда машғулот йиғинида эканини ва июль ойида жангга тайёр бўлишини маълум қилди. Бироқ унинг навбатдаги рақиби ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Махачев эҳтимолий номзодлар сифатида Иан Гарри ёки Моралес тилга олинаётганини айтди.

Шу билан бирга, чемпион рақиб танлашни ўзи ҳал қилмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу масала UFC раҳбарияти қароридан келиб чиқади.

“Бу мен ҳал қиладиган ва танлайдиган нарса эмас. Тайёрман, шартномани юборинг”, — деди Махачев.

Шу тариқа, Ислом Махачев навбатдаги жангига тайёр эканини очиқ билдирди. Энди ҳаммаси UFCнинг расмий қарори ва шартнома тақдим этилишига боғлиқ. Чемпион айтганидек, гап кўп, лекин қоғоз келмагунча бу ҳали “жанг расман бўлади” дегани эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?