date

Джед Спенсе жағи синганига қарамай Эвертон билан ўйинда майдонга тушади

Djed Spence jag‘i singaniga qaramay Everton bilan o‘yinda maydonga tushadi

Англия Премер-лигасининг навбатдаги турида Тоттенхем Челси жамоасига имкониятни бой берди. Мазкур учрашувда "шпорлар" ҳимоячиси Джед Спенсе жиддий жароҳат олди. Лиам Делап билан тўқнашувда тирсак билан берилган зарба натижасида футболчининг жағи синди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

The Athletic нашри хабарига кўра, жароҳат оғирлигига қарамай, Спенсе мавсумнинг сўнгги ўйинида жамоасига ёрдам бермоқчи. Бунинг учун тиббий ходимлар футболчи учун махсус ҳимоя ниқобини тайёрлашмоқда. Джед Спенсе ушбу ниқобда Эвертон клубига қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда.

Роберто Де Зерби бошқарувидаги жамоа учун бу жуда муҳим янгилик, сабаби Тоттенхем айни дамда жиддий кадрлар муаммосига дуч келган. Жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари Дежан Кулусевски, Моҳаммед Кудус, Бен Давиес, Хави Симонс ва Кристиан Ромеро жароҳат сабабли сафдан чиққан.

Ҳозирда Тоттенхем Англия Премер-лигасида жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. Вест Хем Юнайтед билан рақобатда "шпорлар"нинг имконияти юқорироқ баҳоланмоқда. Эвертон билан ўйиндаги ғалаба ёки дуранг натижа жамоанинг элитада қолишини математик жиҳатдан кафолатлайди.

Эслатиб ўтамиз, Тоттенхем 1977-йилдан буён юқори дивизионни тарк этмаган. Шу билан бирга, жорий мавсум шимолий Лондоннинг бошқа бир клуби — Арсенал учун муваффақиятли келди ва улар 2004-йилдан буён илк бор чемпионликни қўлга киритишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Джед Спенсе жағи синганига қарамай Эвертон билан ўйинда майдонга тушади