date

Педри фаолиятини Барселона таркибида якунламоқчи

Педри фаолиятини Барселона таркибида якунламоқчи

Барселона клубининг юлдузли ярим ҳимоячиси Педри келажаги борасидаги барча миш-мишларга чек қўйди. Испаниялик иқтидор эгаси Каталония клубидаги фаолиятидан бахтиёр эканини ва жамоани ҳеч қандай таклифга алмаштирмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу клубда тўп суриш унинг болаликдаги энг катта орзуси бўлган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Педрининг Барселона билан боғлиқлиги чуқур оилавий тарихга эга. Унинг бобоси клубнинг расмий мухлислар уюшмасига (пеня) асос солган, кейинчалик бу анъанани отаси давом эттирган. "Барселона таркибида ўйнаш — бу энг олий бахт. Мен буни болалигимдан орзу қилганман ва ҳозир буни ҳеч нарсага алмаштирмайман. Бобом менинг ушбу даражага чиққанимни кўришини жуда хоҳлардим", — дея таъкидлади футболчи Телевисион Канариа телеканалига берган интервюсида.

Футболчи ўзининг машҳур лақаби қандай пайдо бўлгани ҳақида ҳам сўзлаб берди. Тегуесте жамоасида ўйнаб юрган вақтида мураббийлар уни бошқа бир исмдошидан ажратиш учун кичикроқ ва озғинроқ бўлгани сабабли "Педри" деб чақира бошлашган. Бугунги кунда бу ном жаҳон футболидаги энг машҳур брендлардан бирига айланди.

Жорий мавсумда 43 та ўйинда 12 та голли узатмани амалга оширганига қарамай, 23 ёшли ярим ҳимоячи ўз ўйинидан тўлақонли қониқмаяпти. У ўзининг кумирлари Хави ва Андрес Иниеста каби майдонни кўриш қобилиятини шакллантириш устида ишламоқда. Педри жамоага кўпроқ фойда келтириш учун самарадорликни ошириш ниятида.

"Ўйлайманки, гол ва ассистлар борасидаги кўрсаткичларимни яхшилашим керак. Буни ҳар йили ўзимга мақсад қилиб қўяман ва жамоага ёрдам бериш учун кўпроқ меҳнат қилишим зарурлигини биламан", — дея қўшимча қилди Барселона етакчиси.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри фаолиятини Барселона таркибида якунламоқчи