Бавария дарвозабони Даниел Перетз Саутгемптон билан шартнома имзолайди

Мюнхеннинг Бавария клуби дарвозабонлар таркибида ўзгаришлар қилишда давом этмоқда. Даилй Эчо нашрининг хабар беришича, исроиллик посбон Даниел Перетз жамоани бутунлай тарк этишга яқин турибди. Саутгемптон клуби Германия рекордчиси билан 25 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларни якуний босқичга олиб келган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Перетз январ ойида ижара асосида Саутгемптон сафига қўшилган эди. Мюнхенликлар сафида Мануэль Нойер, Жонас Урбиг ва Свен Улреич каби рақобатчилар сабабли асосий таркибдан умидини узган дарвозабон, Англияда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. У жамоа мухлисларининг ёқимтойига айланиб, 26 та учрашувда майдонга тушди ва 9 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Гарчи Даниел Перетзнинг Бавария билан шартномаси 2028-йилгача мўлжалланган бўлса-да, у фаолиятини Англияда давом эттиришни афзал кўрмоқда. Футболчига бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлган, бироқ у айнан Саутгемптон лойиҳасига ишонч билдирган. Трансфернинг расмий тафсилотлари шу ҳафта охиригача эълон қилиниши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Саутгемптон атрофида жиддий можаролар юзага келган. Англия футбол лигаси жамоани жосуслик можароси сабабли Ҳулл Ситйга қарши плей-офф финалидан четлатди. Шунингдек, жамоанинг кейинги мавсумдаги ҳисобидан тўрт очко олиб ташланиши белгиланган. Бундай қийинчиликларга қарамай, Перетз жамоанинг Англия Премер-лигасига қайтишига ёрдам бермоқчи.





























Изоҳлар 0
…