date
views 6 362

УЕФА раҳбари Мишель Платини футболга оқ рангли карточкаларни жорий қилишни таклиф қилмоқда

УЕФА раҳбари Мишель Платини футболга оқ рангли карточкаларни жорий қилишни таклиф қилмоқда

УЕФА президенти Мишель Платини яна бир бор футбол жамоатчилигига оқ рангдаги карточкалар ҳақида ўйлаб кўришни таклиф этди. У ёз ойида ҳам шундай инқилобий ғоя билан чиққан эди, деб ёзади kun.uz.

Унинг сўзларига кўра, бошқа спорт турларида бундай турдаги керточкалардан унумли равишда фойдаланилади ва бу тажриба футбол учун ҳам ўринли ҳисобланади.

“Оқ карточкалар футболчиларга нисбатан ўта адолатсиз қарорлар қўлланишининг олдини олишга хизмат қилади. Бу янги ғояга кўра, симуляция ва ҳакамга нисбатан танқидий хатти-ҳаракатлар учун қизил карточка эмас, майдонни 5 ёки 10 дақиқага тарк этиб туришни билдирувчи оқ карточкалар кўрсатилади. Бундай карточкалардан худди регби спортидаги каби омадли фойдаланишимиз мумкин”, – дейди Платини европалик журналистларга берган интервьюсида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА раҳбари Мишель Платини футболга оқ рангли карточкаларни жорий қилишни таклиф қилмоқда