
Англияда анъанавий шахмат фестивали якунланди, дея хабар бермоқда “Оламспорт.cом”. Ўз тарихида 91-маротаба ташкил этилган Ҳастингс Интернатионал Чесс Cонгресс турнирида ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Фестивалнинг асосий турнири Традеwисе Ҳастингс Мастерс бўлиб, айнан шу мусобақада Жаҳонгир ўз имкониятини синовдан ўтказди. Самарқандлик гроссмейстер ушбу мусобақада бешинчи рақам остида таснифланган бўлишига қарамай, якунда кучли рақибларини ортда қолдириб, турнир ғолиби бўлди.
Жаҳонгир сўнгги 9-турда қора доналарда турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси Игор Хенкин билан дуранг ўйнади. Германиялик бу гроссмейстер турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси эди. Ушбу дуранг натижа Жаҳонгир Воҳидовни 7 очко билан турнир ғолибига айлантирди.
Шунча очко жамғарган полшалик Александр Миста қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи, литвалик гроссмейстер Сарунас Сулскис 6,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар