22:55 / 21.08.2020
2 617

Деян Ловрен: «Рамосни атайлаб урганман, чунки у дўстим Салоҳни жароҳатлаганди»

Деян Ловрен: «Рамосни атайлаб урганман, чунки у дўстим Салоҳни жароҳатлаганди»
Фото: Twitter
«Зенит» ҳимоячиси Деян Ловрен Хорватия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйинда «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосни тирсаги билан урганини ёдга олди.

- "Эҳтимол, Рамосни атайлаб ургандирман, чунки у дўстим Салоҳни жароҳатлаганди. Менимча, Рамос Муҳаммадни атайлаб жароҳатлаган, шунинг учун унинг хатти-ҳаракатлари учун жавоб бериш вақти келганди.

«Реал» билан ўйинда Салоҳ жароҳат олгунига қадар биз яхши ўйнаётгандик. Унинг алмаштирилиши катта зарба бўлди. Шундан сўнг рақиб устунлик қила бошлади.

Лука Модрич Испания билан учрашганимизда, мен ва Рамос ўртасидаги зиддиятни камайтиришга уринди. Аммо мен уни атайлаб тирсагим билан уриб, энди орамиз очиқ эканлигини айтдим.

Рамосни футболчи сифатида ҳурмат қиламан. У кўплаб совринларни қўлга киритган. Бошқа томондан, менга унинг хулқ-атвори ёқмайди
", - дейди Деян Ловрен.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг 2017/18 йилги мавсуми финалида Рамос Муҳаммад Салоҳга жароҳат етказганди, шундан сўнг Салоҳ ўйинни давом эттира олмаган. Учрашув эса 3:1 ҳисобида «Реал» фойдасига ҳал бўлганди.

Фото: Getty Images

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Деян Ловрен: «Рамосни атайлаб урганман, чунки у дўстим Салоҳни жароҳатлаганди»