Энтҳусиаст GeForce RTX 3070 видеокартасини 16 GB хотира билан жиҳозлади

АссассинВарлорд тахаллусли технология ишқибози GeForce RTX 3070 видеокартасини 16 GB хотира билан модернизация қилди. Бунинг учун у носоз AMD Радеон RX 6900 ХТ видеокартасидан олинган Samsung хотира чипларини Нвидиа RTX 3070 платасига кўчириб ўтказди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Фақатгина пайвандлаш ишлари билан чекланиб қолмай, тизим 16 GB ВRAM ҳажмини тўғри аниқлаши учун платадаги резисторни алмаштириш ва ВRAM Конфиг (8/16 GB) ўтказгичини ўрнатиш талаб этилди. Натижада, видеокарта ҳеч қандай махсус драйверларсиз стандарт GeForce дастурий таъминоти томонидан тўлиқ тан олинди.
Бироқ, модификация қилинган карта баъзи муаммоларга дуч келди: GPU юқори юкламадан чиққанда қора экран пайдо бўлиши кузатилди. Бу муаммо БИОС хотира тайминглари билан боғлиқ бўлиб, Windows реэстрида ДисаблеДйнамикПстате параметрини таҳрирлаш орқали вақтинча ҳал этилди.
Ушбу ечимнинг салбий томони шундаки, видеокартанинг бўш турган ҳолатдаги қувват сарфи 70 Вгача ошди. Шунга қарамай, ўйинларда унумдорлик сезиларли даражада ўсди: Марвелъс Спидер-Ман 2 ўйинида 4К Верй Ҳигҳ созламаларида кадрлар сони 20 fpsдан 40+ fpsгача кўтарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!