Huawei янги усул ёрдамида янги авлод Кирин чипини яратди

Huawei компанияси мобил процессорлар ишлаб чиқаришда янги босқичга ўтиб, транзисторлар ўлчамини кичрайтирмасдан туриб зичликни оширишнинг ўзига хос усулини топди. ixbt.com маълумотига кўра, янги Кирин 9050 Pro процессори вертикал равишда бирлаштирилган бир нечта фаол кремний қатламларидан иборат бўлиб, бу технология чип имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Курин Инсигҳтс таҳлилий маркази маълумотларига кўра, янги мобил процессорни яратишда ЛогикФолдинг технологиясидан фойдаланилган. Ушбу ёндашув транзисторлар ўлчамини кичрайтиришни талаб қилмаган ҳолда компонентлар жойлашуви зичлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Натижада компания мавжуд технологик чекловларни четлаб ўтишга муваффақ бўлди.
Икки қаватли архитектура ва унинг афзалликлари
Кирин 9050 Pro амалда бир-бирининг устига жойлаштирилган иккита алоҳида кристалдан иборат тузилишга эга. Улардан бири асосий ҳисоблаш мантиқий қисмини ўз ичига олса, иккинчи қават СRAM хотираси ва кеш-хотирага ажратилган. Бу икки қисм ўзаро жуда кичик қадамли кўплаб вертикал уланишлар ёрдамида бирлаштирилган.Бундай замонавий ёндашув ҳисоблаш блоклари ва хотира орасидаги масофани қисқартириш имконини беради. Бу эса маълумотларни айирбошлаш жараёнидаги кечикишларни камайтириб, умумий унумдорликни оширади. Қизиғи шундаки, иккала кремний қатламининг ўлчамлари деярли бир хил бўлиб, уларнинг ҳар бири тахминан 11,13 × 10,84 миллиметрни ёки 120,65 квадрат миллиметрни ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш жараёни ва технологик мураккабликлар
Манбага кўра, Huawei ва СМИК компаниялари процессорнинг икки қисми учун турли хил технологик жараёнлардан фойдаланмоқда. Хусусан, ҳисоблаш кристалли СМИК Н+3 технологияси асосида ишлаб чиқарилса, хотира кристалли учун Н+2 жараёни қўлланилгани тахмин қилинмоқда. Процессорни қисмларга бўлиш ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан ҳам маълум афзалликларга эга.Алоҳида кристаллар майдони қанчалик кичик бўлса, тасодифий нуқсон бутун чипни яроқсиз ҳолатга келтириш эҳтимоли шунчалик паст бўлади. Бироқ кейинги босқичдаги вертикал йиғиш жараёни ишлаб чиқаришни анча мураккаблаштиради ва бу якуний яроқли процессорлар фоизини пасайтириши мумкин.
Айнан шу ишлаб чиқариш қийинчиликлари сабабли Кирин 9050 Pro процессорининг қўлланиш доираси ҳозирча чекланган. Хабарларга кўра, Huawei ушбу илғор СоК чипини фақат ўзининг энг юқори флагман смартфонлари бўлган Pro Max ва RS версияларинигина ўрнатмоқда.






























Изоҳлар 0
…