OnePlus смартфонлар учун ОхйгенОС 16 янгиланишини қайта тиклади

OnePlus компанияси бир неча кунлик танаффусдан сўнг ОхйгенОС 16 (16.0.7 ва 16.0.5 версиялари) янгиланишларини тарқатишни қайтадан бошлади. Аввалроқ, фойдаланувчилар смартфонларнинг ўз-ўзидан қайта юкланиши (боотлооп) ва тизимга кира олмаслик муаммолари ҳақида хабар беришганидан сўнг, дастурий таъминотни юклаб олиш тўхтатилган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания мутахассислари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 16.0.7.xxx ва 16.0.5.xxx версияларидаги носозликлар аниқланиб, тўлиқ бартараф этилди. OnePlus вакилларининг таъкидлашича, ички мониторинг жараёнида ҳали фойдаланувчиларга етиб бормаган йиғилмалардан бирида ноодатий хатолик аниқланган ва эҳтиёт чораси сифатида бутун жараён вақтинча тўхтатилган.
OnePlus қурилмалар барқарорлиги ва фойдаланувчи тажрибасига жиддий ёндашишини маълум қилди. Синовлар якунига кўра, ташқи фойдаланувчиларнинг қурилмаларига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатилмагани тасдиқланди.
Ҳозирда янгиланишни ўрнатиб бўлган фойдаланувчилар ўз смартфонларидан одатдагидек ва ҳеч қандай хавотирсиз фойдаланишни давом эттиришлари мумкин. Компания барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда янгиланишни глобал миқёсда тарқатишда давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!