Ugreen янги ГаН-қувватлагичини тақдим этди: iPhone моделини ҳам кўрсатади

Ugreen компанияси ўзига хос дизайн ва ўрнатилган дисплейга эга бўлган янги Ugreen 45В USB-C ГаН Фаст Чаргер қувватлаш қурилмасини намойиш этди. Янги гаджет 119 юан (тахминан 18 доллар) этиб нархланди ва унинг савдолари 26-майдан бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилманинг асосий ўзига хослиги унинг олд панелидаги кичик дисплейдир. У реал вақт режимида қувватлаш қуввати, кучланиш, ток кучи, ҳарорат ва фойдаланилаётган қувват узатиш протоколи ҳақидаги маълумотларни акс эттиради. Энг қизиқарли жиҳати шундаки, адаптер Apple қурилмаларини таний олади ва экранда iPhone моделининг номини чиқаради.
Шунингдек, фойдаланувчилар дисплейда турли эможиларни ҳам ўрнатишлари мумкин. Қурилма корпуси кумуш рангда бўлиб, асоси қизил рангда ишланган. Ихчамликни таъминлаш учун унинг вилкаси йиғилувчан қилиб тайёрланган. Маълумотларни ўқиш қулай бўлиши учун экран 45 даража бурчак остида жойлаштирилган.
ГаН технологияси туфайли адаптер 45 В қувватга эга бўлишига қарамай, жуда ихчам ўлчамда қолган. У 20 В ва 2,25 А гача бўлган режимларни ҳамда 100–240 В кириш кучланишини қўллаб-қувватлайди. Қурилманинг вазни 96 грамм бўлиб, ишлаб чиқарувчи унга 18 ойлик кафолат тақдим этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!