Дунёнинг энг мазали таомлари қайси давлатда? Рейтинг эълон қилинди

Дунёнинг энг мазали миллий ошхоналари рейтинги эълон қилинди. Рейтинг халқаро гастрономик баҳолашлар асосида тузилган бўлиб, унда турли мамлакатларнинг анъанавий таомлари таъми, хилма-хиллиги ва оммабоплиги ҳисобга олинган.
Рўйхатда Италия 4,64 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Мамлакатнинг пизза, паста ва рисотто каби машҳур таомлари дунё бўйлаб миллионлаб инсонларнинг севимли танловига айлангани яна бир бор ўз тасдиғини топди.
Иккинчи поғонадан Греция (4,60), учинчи ўриндан эса Перу (4,54) жой олди. Кучли бешликни Португалия ва Испания якунлаган.
Шунингдек, Япония, Туркия, Хитой, Франция ҳамда Индонезия дунёнинг энг мазали ошхоналарига эга давлатлар ўнлигидан ўрин олди. Уларнинг ҳар бири ўзига хос таомлари ва бой гастрономик анъаналари билан юқори баҳоланган.
Рейтингда айрим МДҲ ва минтақа давлатлари ҳам қайд этилган. Хусусан, Грузия 21-ўринни, Россия 28-ўринни, Украина 43-ўринни эгаллаган. Озарбайжон 67-, Беларус 79-, Арманистон 87-, Қозоғистон эса 98-поғонадан жой олган.






























Изоҳлар 0
…