Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон пасайиши расман маълум қилинди

Ўзбекистонда аномал иссиқ қачон пасайиши расман маълум қилинди

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво яна бир неча кун давом этади. “Ўзгидромет” маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб ҳарорат 21 июлдан бошлаб босқичма-босқич пасайиши кутилмоқда.

Синоптикларнинг прогнозига кўра, жума ҳамда дам олиш кунлари иссиқ янада кучаяди. Республика ҳудудларининг аксар қисмида кундузи ҳаво ҳарорати 42–45 даражагача, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 46–48 даражагача кўтарилади.

Шамол тезлиги 9–14 метр/сонияни ташкил этади. Айрим жойларда у 15–18 метр/сониягача кучайиши, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда эса 20–22 метр/сониягача етиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

20 июль куни республика ҳудудининг катта қисмида экстремал иссиқ сақланиб қолади. Фақат шимоли-ғарбий вилоятларда ҳаво ҳарорати пасая бошлайди.

21 июлдан эса бутун мамлакат бўйлаб ҳаво салқинлаша бошлайди. Мутахассислар маълумотига кўра, кундузги ҳарорат 6–9 даражагача пасайиши прогноз қилинган.

Тошкент шаҳрида ҳам асосан кам булутли об-ҳаво сақланади. Жума куни ҳаво 41–43 даража, шанба ва якшанба кунлари эса 43–45 даражагача исиши кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 25–28 даража атрофида бўлади.

Мутахассислар аҳолига куннинг энг иссиқ вақтларида имкони борича очиқ ҳавода узоқ юрмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ҳамда қуёш нурларидан эҳтиётланишни тавсия этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар