13 ёшли қиз она бўлди: ҳолат юзасидан тергов бошланди

13 ёшли қиз она бўлди: ҳолат юзасидан тергов бошланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 13 ёшли қиз фарзанд дунёга келтиргани маълум бўлди. Ҳолат жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, вояга етмаган қиз оилага таниш бўлган шахс томонидан жинсий зўравонликка учраган бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, қизнинг ҳомиладорлиги ҳомила олти ойлик бўлганидан кейингина аниқланган. Шундан сўнг тегишли идоралар томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Ҳозирда воқеанинг барча ҳолатлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вояга етмаган қизга зарур тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилаётгани билдирилган.

Масъул идоралар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда айбдор шахсларни аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар