Оёқлари билан расм чизадиган Фотима узоқ йиллик орзуси Роналду билан учрашди

1 дақиқа ўқиш102.6K
Оёқлари билан расм чизадиган Фотима узоқ йиллик орзуси Роналду билан учрашди

Эронлик рассом Фотима Ҳаммомий Насрободийнинг йиллардан бери орзу қилган учрашуви амалга ошди. У Криштиану Роналду билан кўришиб, унга ўзи чизган портретларини тақдим этди.

Фотима 85 фоиз фалажланган бўлса-да, санъат билан шуғулланади. У расмларни қўллари билан эмас, оёқ бармоқлари ёрдамида чизади. Футболчилар, актёрлар ва дунёга таниқли инсонларнинг портретлари уни ижтимоий тармоқларда танитган.

Роналду “Al-Nassr” жамоаси билан Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Теҳронга келганида, Фотима унга мурожаат қилди. У интернетда “Роналду билан учрашиб, унга расмимни тақдим этишни истайман”, деган мазмунда ҳиссиётли пост қолдирди.

Орадан кўп ўтмай, унинг истаги амалга ошди. Роналду Фотимани “Al-Nassr” қароргоҳида шахсан кутиб олди, унга дастхатли футболка берди ва портретларини қабул қилди.

Бу лаҳза кўпчилик учун таъсирли воқеага айланди. Фотима учун эса бу йиллар давомида кутилган учрашув бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?