Ламин Ямалнинг Испания федерациясидан сўраган ғалати илтимоси кўплаб баҳсларга сабаб бўлди

Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал Жаҳон чемпионати пайтида ўзи учун алоҳида шароит сўрагани ҳақида хабар тарқалди. Испан матбуоти маълумотига кўра, 19 ёшли ўйинчи севгилиси Инес Гарсия билан бирга яшаш мақсадида Испания футбол федерациясидан алоҳида хона ажратишни илтимос қилган.
Манбада айтилишича, Ямал Инес Гарсиянинг ёнида бўлиши унинг кайфиятига, руҳий тайёргарлигига ва ўйинига яхши таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди. Шу боис у Жаҳон чемпионати давомида севгилиси билан бирга қолишга рухсат сўраган.
Бироқ бу хабар ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Испания футбол федерацияси ҳам, Ламин Ямал ҳам масала бўйича баёнот бермаган. Шундай бўлса-да, маълумот ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва кўплаб баҳсларга сабаб бўлди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…