Ноқонуний қурилиш қимматга тушди

Фуқаро М.Р. хонадони ёнидаги 87 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, омборхона қургани аниқланди ва суд қарорига кўра уни буздириш белгиланди. Мазкур суд қарорининг ижроси Мажбурий ижро бюросининг Ширин шаҳар бўлимига юклатилди. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ноқонуний қурилма жавобгар ҳисобидан тўлиқ буздирилди. Шунингдек, суд қарори талабини белгиланган муддатда бажармаган жавобгар ижро йиғимини ҳам тўлади.
Қонунчилигимизда, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланган.
Фуқаро М.Р. хонадони ёнидаги 87 кв. метр ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, омборхона қурганлиги сабабли, суд қарорига асосан мазкур ноқонуний қурилмани буздириш белгиланди.
Мазкур суд қарори ижроси Мажбурий ижро бюросининг Ширин шаҳар бўлимига юклатилди.
Ижро ҳаракатлари натижасида мазкур ноқонуний қурилма жавобгар ҳисобидан буздирилиб, суд қарори ижроси таъминланди.
Суд қарори талаби белгиланган муддатда бажармаган жавобгар ижро йиғими ҳам тўлашига тўғри келади.































Изоҳлар 0
…