Деэзер янги Ремих Лаб функциясини ишга туширди: Энди мухлислар қўшиқларни қонуний ремикс қилади

Глобал мусиқа стриминг хизмати Деэзер ўзининг янги “Ремих Лаб” функциясини тақдим этди. Ушбу янгилик мухлисларга ўзлари ёқтирган тароналарни ижодий қайта ишлаш (ремикс қилиш) имкониятини беради. Энг муҳими, бу жараён оригинал ижрочилар ва муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг розилиги билан амалга оширилади ҳамда санъаткорлар ҳар бир тингловдан даромад олишда давом этади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ҳозирда кўплаб рақобатчи платформалар, жумладан, YouTube ва Spotify сунъий интеллект (AI) ёрдамида ремикслар яратишга урғу бермоқда. Бироқ Деэзер бошқача йўлдан боришни афзал кўрди. ixbt.com маълумотига кўра, Ремих Лаб илова ичидаги махсус воситалар орқали ишлайди. Фойдаланувчилар қўшиқнинг темпини ўзгартириши, “реверб” эффектини қўшиши ёки жанр ва услубни бутунлай янгилаши мумкин.
Сунъий интеллектга қарши кураш ва муаллифлик ҳуқуқи
Деэзер узоқ вақтдан бери мусиқа саноатида сунъий интеллектнинг ҳаддан ташқари кўпайишига қарши чиқиб келмоқда. Платформа яқинда Spotify ва Apple Мусик каби хизматлардаги плейлистларни таҳлил қилиб, AI томонидан яратилган тароналарни аниқлайдиган воситани ҳам жорий қилган эди. Компания бундай трекларни ўз тавсияларидан олиб ташлайдиган кам сонли сервислар сирасига киради.“Ушбу ремикс воситаси мухлисларга ижодий жараёнда бевосита иштирок этиш ва севимли мусиқалари билан янада яқинроқ боғланиш имконини беради”, дейди Деэзер бош директори Алексис Лантерниер. Унинг таъкидлашича, барча функциялар санъаткорларнинг тўлиқ иштироки ва ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар бир трек учун максимал даромадни таъминлайди.
Ҳозирча Ремих Лаб функцияси синов тариқасида Францияда ишга туширилди. Фойдаланувчилар Селине Дион, Алаин Соучон, Алонзо ва Ронисиа каби таниқли француз ижрочиларининг асарларини қайта ишлашлари мумкин. Келажакда ушбу хизматни бошқа мамлакатларда ҳам жорий этиш режалаштирилган.
Саноат учун янги йўналиш
Мусиқа саноати экспертларининг фикрича, Деэзер таклиф қилаётган ушбу модел AI “босқини”га қарши самарали муқобил бўлиши мумкин. Агар лойиҳа муваффақиятли чиқса, бошқа стриминг платформалари ҳам муаллифлик ҳуқуқини сақлаган ҳолда мухлислар билан мулоқот қилишнинг шундай усулини танлаши кутилмоқда.Бундан ташқари, Деэзер Клуб доирасида махсус танловлар ҳам ташкил этилмоқда. Энг яхши ремикс муаллифлари сентябрь ойи бошида эълон қилинади. Ғолиб бўлган треклар Деэзер платформасидаги махсус плейлистга киритилади ва муаллифлар Деэзер Пурпле Доор тадбирларига чипталар ҳамда эксклюзив совғалар билан тақдирланади.































Изоҳлар 0
…