Покистонда эри томонидан 12 йил уйда қамаб қўйилган аёл озод қилинди

1 дақиқа ўқиш1.6K
Покистонда эри томонидан 12 йил уйда қамаб қўйилган аёл озод қилинди

Покистонда полиция ўз хотини ва фарзандларини 12 йил давомида уйда асирликда сақлаб, уларга мунтазам равишда зўравонлик қилиб келган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, Франция фуқароси Силви Ясмина турмуш ўртоғи томонидан йиллар давомида жисмоний ва руҳий босимга учраган. Аёл эркакни ўта шафқатсиз инсон сифатида таърифлаган.

Эр-хотиннинг ўғилларидан бири яширинча уйдан чиқиб, полицияга хабар беришга муваффақ бўлган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари Хайбер-Пахтунхва провинциясидаги Бара шаҳарчасида жойлашган хонадонда махсус рейд ўтказган.

Полиция Ясмина ва унинг беш нафар фарзандини тор ва ўта хароба хонадан топган. Уларнинг танасида кўплаб жароҳатлар ва кўкариш излари аниқланган. Ҳозирда аёл ва унинг фарзандлари Пешовар шаҳридаги махсус бошпанага жойлаштирилган бўлиб, яқин кунларда Францияга қайтишни режалаштирмоқда.

54 ёшли Ясминанинг айтишича, оила 2014 йилда Австралиядан Покистонга кўчиб келган ва ўша вақтдан буён ташқи дунёдан бутунлай узилиб қолган. Унга ҳеч ким билан мулоқот қилишга рухсат берилмаган, икки нафар катта фарзанди таълимдан маҳрум бўлган, Покистонда туғилган уч нафар кичик фарзанд эса умуман мактабга бормаган.

“Биз озодликдан маҳрум эдик. Эрим бизга эр ва ота сифатида ғамхўрлик қилмади. У ҳар куни бизни калтакларди ва доимий босим ўтказарди. Мен ўз келажагим барбод бўлганига ишонгандим, болаларимнинг ҳам тақдири йўқолиб кетишидан қўрқардим”, дея билдирган Ясмина.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?