
TechInsights таҳлилчилари Appleнинг охирги смартфони iPhone 11 Pro Max’ни мустақил йиғиб кўрди ва бу уларга 490.50$га тушди. Ушбу смартфон Appleнинг расмий дўконида 1099$ турибди.
Янги айфоннинг энг қиммат қисми бу унинг учталик камераси ҳисобланади. Унинг бир донаси компанияга 73.50 $га тушади. Қимматлилиги жиҳатидан иккинчи компонент 6.5 дюммли, 2688х1242 пикселдаги AMOLED дисплейи бўлиб, унинг бир донаси 66.50$ туради.
Шу каби жами таркибий қисмлар қўшиб ҳисобланганда янги iPhone 490.50$ туради. Бу эса унинг сотув нархидан икки баробар арзонроқдир.
Мутахассислар фақат ҳар бир деталнинг бозор нархини ҳисоблаб чиқишган. Булардан ташқари ишчи кучига қилинган харажатлар, маҳсулот етказиб бериш (логистика), маркетинг тадқиқотлари, илмий тадқиқотлар, дастурий таъминот ишлаб чиқиш каби харажатлар кўзда тутилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар