Фото: The Voice Маg
Баъзи маҳсулотлар йиллар давомида вазн йўқотишга тўсқинлик қилиб келади. The Voice Маg нашри тақдим этган 6 турдаги ушбу маҳсулотни иложи борича камроқ истеъмол қилиш қилиш тавсия этилади.
Баъзида нима учун ўз-ўзидан вазн ортиб бораётганини тушуниб бўлмайди. Аллақачон ширин ва крахмалли маҳсулотлардан чекланиш, кичик порцияларда овқатланишга амал қилинса-да, лекин негадир вазн олиш давом этаверади. Эҳтимол, рационда зарарсиз кўринадиган маҳсулотлар мавжуд бўлиб, улар орзудаги қоматга эришишга халақит бераётгандир.
Қадоқланган шарбатлар
Сотиб олинган шарбатнинг бир стаканида 30 грамм шакар мавжуд. Бу кунлик эҳтиёжнинг ярмидан кўп деганидир. Шунинг учун, қадоқланган шарбатларни қанчалар ёқимли бўлмасин, уларни ҳар доим эмас, фақат байрам кунларидан ичиш тавсия этилади.
Маккажўхори ёрмаси ва мюсли
Ушбу маҳсулотлар ҳам кўринишидан фойдалига ўхшайди. Аслида, ўртача порцияда тахминан 30 грамм шакар мавжуд бўлиб, бу ЖССТ томонидан тавсия этилган стандартлар бўйича кунлик қийматнинг ярмидан кўпини ташкил қилади. Мюсли ёки ёрмани оддий бўтқа билан алмаштириш фойдалироқ.
Йогурт ва творог
Лактозага қўшимча равишда кўпинча фойдали деб таъкидланган ушбу маҳсулотларда ҳам шакар мавжуд. Қўшимчаларсиз йогурт ва твороглар бундан мустасно. Бироқ диққат билан танишиш керак: баъзида ишлаб чиқарувчилар тоза маҳсулот таркибига ҳам шакар ва консервантларни қўшишга ҳаракат қилади.
Учтаси бирда қаҳваси
Аксарият ходимлар иш жараёнида кунига бир неча марталаб учтаси бирда қаҳвасини ичади ва қандай қилиб ортиқча вазнга эга бўлаётганини сезмайди. Ахир, ушбу севиб ичиладиган бундай ичимликнинг бир порциясида 70 килокалория ва 10 грамм шакар мавжуд.
Нон
Бу ҳақда биров ўйламаса ҳам керак, лекин бутун донли нонда ҳам шакар миқдори 100 грамм маҳсулот учун тахминан 4 граммни ташкил қилади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, нон биринчи навбатда углеводдир, яъни ундаги барча шакар дарҳол қоринда ёғ тўпланишига сабаб бўлади.
Колбаса ва сосиска
Кўпчилик ҳар қандай таомни меъёрида истеъмол қилишни организм учун зарарсиз деб ҳисоблайди. Бироқ колбаса маҳсулотлари таркибидаги ёғ, трансген соя ва натрий глутаматнинг юқори миқдори соғлом овқатланиш ҳақида гап кетганда, уларни рациондан доимий равишда чиқариб ташлашга мажбур қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди